Аномал совуқ туфайли Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва бошқа туманларидаги аҳоли бир неча кундан бери чироқсиз қолмоқда, газ босими эса паст, батареялар уйни иситадиган даражада эмас. «Газета.uz» қишга тайёргарлик кўрмаган тошкентликлар энергия таъминотисиз қандай кун кўраётганига қизиқди.
«Ўзтрансгаз» компанияси аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ва қозонхоналарни узлуксиз газ билан таъминлаш мақсадида ҳар қандай улгуржи истеъмолчиларга, хусусан, АГТКШлар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга газ таъминоти тўхтатилганини маълум қилди.
Газ шохобчасида навбатда турган 1952 йилда туғилган фуқаро «Жигули» автомашинасини суриб, ҳаракатлантиришга уринган вақтида, тўсатдан йиқилиб, вафот этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг машинаси навбатда узоқ тургани боис музлаб қолган дейишмоқда.
Бухоро вилояти аҳолиси газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли йўлни тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги вазиятни ўрганаётганини маълум қилди. Ўтган йили ҳам турли ҳудудлар аҳолиси газ ва электр энергияси тақчиллиги сабабли йўлларни ёпиб қўйишган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг